Хитой иккинчи «Бир макон, бир йўл» халқаро иқтисодий ҳамкорлик форумини 2019 йили ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Пекинда бўлаётган «Бир макон, бир йўл» форуми доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Хитой халқаро ҳамкорлик бўйича ‘Бир макон, бир йўл’ иккинчи форумини 2019 йили ўтказади», — маълум қилди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 14–15 май кунлари Пекинда ўтказилган форумда 29 мамлакат раҳбари, шу жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Изоҳ (0)