2017 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон—Қозоғистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Маслаҳатлашувларда қатнашиш учун Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори Ардак Мадиев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Конструктив руҳда ўтган маслаҳатлашувлар чоғида консуллик соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати атрофлича муҳокама қилинди, томонлар фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдамнинг амалий жиҳатлари, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги келишувлар ҳамда халқаро конвенцияларнинг бажарилишини кўриб чиқди.
Учрашувда делегациялар миграция масалалари бўйича икки давлат қонунчилигида кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам ўзаро алмашди.
Изоҳ (0)