Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг гандбол мусобақасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этди.
Мусобақа расмий сайти 9 май куни старт олган беллашувларни ёритириб борди. Унга кўра, аёллар ўртасидаги гандбол мусобақасида мезбон Озарбайжон қизларидан ташқари Туркия, Камерун ва Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этган.
Ўзбекистон терма жамоаси турнирни Туркиядан қабул қилиб олинган 21:37 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган бўлса, 2-турда Озарбайжон дарвозасига ҳам 21 та гол урди ва бу сафар 47 та гол ўтказиб юборди.
3-ўрин учун кечган беллашувда камерунлик гандболчи қизлар ҳам Ўзбекистондан устун келди — 41:25. Ҳал қилувчи ўйинда эса мезбонлар Туркияни мағлуб этди.
Гандбол. Аёллар
9 май, сешанба. 1-турТуркия — Ўзбекистон 37:21Камерун — Озарбайжон 26:2810 май, чоршанба. 2-турКамерун — Туркия 31:33Озарбайжон — Ўзбекистон 47:21
11 май, пайшанба. 3-турЎзбекистон — Камерун 25:41Туркия — Озарбайжон 27:22
Ҳисоб бўйича тўртинчи «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг очилиш маросими бугун — 12 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)