Боку мезбонлик қиладиган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да тўққиз нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этади, деб маълумот берди МОҚ матбуот хизмати.
Мусобақалар 10 та вазн тоифасида ўтади, бироқ +91 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи турнирда иштирок этмайди.
Ўзбекистон бокс термасини Бокуга мураббийлар Ўткир Ҳайдаров ва Рустам Саидов олиб кетган. Мамлакатнинг энг олди боксчилари яқиндагина Осиё чемпионатида иштирок этгани ва 13 май куни бўлиб ўтадиган WSB’нинг чорак финалига тайёргарлик кўраётгани сабаб, Озарбайжонга учинчи таркиб йўл олган.
Шунга қарамай, таркибда WSB мусобақасида рингга чиққан боксчилар ҳам борлигини кўриш мумкин. Аброр Қодиров ва Абдулҳай Шораҳматов бунга мисол бўла олади.
Бокуга кетган боксчилар
49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов52 кг: Аброр Қодиров56 кг: Абдулҳай Шораҳматов60 кг: Улуғбек Дўстмуродов64 кг: Алёр Норалиев69 кг: Бобо Усмон Батуров75 кг: Маҳмуд Ғоипов81 кг: Мадиёр Саидраҳимов91 кг: Сардор Бегалиев+91 кг: —Маълумот учун, «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг бокс мусобақаси 12 май куни старт олади.
Изоҳ (0)