Россиянинг Ямал ярим оролида жойлашган Ноябрьск шаҳрида болалар икки уй ўртасидаги бўшлиқда ҳосил бўлган улкан кўлмакдаги музлик устига чиқиб, кўлмак орасида қолиб кетди. Маҳаллий аҳоли қутқарувчиларни чақиришга мажбур бўлди, деб хабар беради Meduza.
Воқеа акс этган видеоролик YouTube’да эълон қилинди. Ундан маълум бўлишича, кўлмак у қадар чуқур бўлмагани боис фавқулодда хизматлар ходимларини болаларни тезда қутқариб олган.
Изоҳ (0)