Тан олинмаган Косово республикаси президенти Ҳошим Тачи парламентни тарқатиб юборди. Бу ҳақда, RTK порталига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
11 май куни у янги сайлов кунини белгилайдиган фармонни имзолайди. Сайлов 11 ёки 18 июнда ўтиши кутилмоқда.
10 май куни Косово парламенти ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлаган эди. Ушбу ташаббус билан «Косово учун ташаббус» мухолиф ҳаракати чиққан эди. Мухолифатнинг фикрича, ҳукумат мамлакатдаги муаммоларни ҳал қила олмади, бу эса сиёсий инқирозга олиб келди.
Изоҳ (0)