Мексикада вазни 600 килограммга яқин дунёдаги энг оғир одам Хуан Педро Франко ошқозонини шунтлаш бўйича муаффақиятли операцияни бошдан кечирди. Бу ҳақда 10 май, чоршанбага ўтар кечаси шифокорлар маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Операция муваффақиятли ўтди. Бироқ энди у ўзгаришга қандай таъсирланишини кутишимизга тўғри келади. Барчаси яхши бўлишига умид қиламиз», — дейди жарроҳ Хосе Кастанеда.
Операциядан олдин 33 ёшли Педро Франко жарроҳлик амалиёти олдидан вазн ташлаш учун бир неча ой қатъий парҳез сақлади. Парҳез натижасида у 175 килограмм вазн ташлади.
Маҳаллий ОАВларининг маълум қилишича, Педро Франко семириб кетганлиги туфайли тўшакка михланиб қолган ва олти йил давомида уйини тарк этмаган. Эркак 17 ёшида жиддий аварияни бошдан кечиргандан сўнг тезда вазн тўплай бошлаган.
Изоҳ (0)