13 май куни WSB чорак финали доирасида Uzbek Tigers жамоаси Cuba Domadores’ни қабул қилади. Беллашув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
«Sports.uz» нашри ярим финал йўлида бўлиб ўтадиган дастлабки жангларда рингга чиқадиган боксчилар номига ойдинлик киритди. Унга кўра, кубаликлар Ўзбекистонга Хоанис Арҳилагос Перес, Хавьер Ибанес Диас, Энди Круз Гомес, Арлен Лопес Кардона ҳамда Эрисланди Савон каби боксчиларни олиб келади.
Ўзбекистонликлар сафида эса Рио—2016 чемпиони Ҳасанбой Дўстматов ва бронзаси соҳиби Мурод Аҳмадалиев рингга чиқади. Улар қаторида ўтган ҳафта Осиё чемпионлигини қўлга киритган Иқбол Холдоров ҳамда Исроил Мадримов бор. Бешинчи боксчи эса Осиё чемпионатининг финалига чиқа олмаган ягона ўзбекистонлик Санжар Турсунов бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ҳафта Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 10 та вазн тоифасининг 9 тасида қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Совриндор бўла олмаган Санжар Турсунов ҳам қолган боксчилар қаторида Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Uzbek Tigers ва Cuba Domadores боксчилари WSB доирасида бир йил аввал ярим финалда тўқнаш келган бўлиб, унда кубаликлар финалга йўл олган ва Тошкент мезбонлик қилган ҳал қилувчи жангда Astana Arlans устидан зафар қучиб, мусобақа ғолибига айланганди.
Uzbek Tigers vs Cuba Domadores
-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Хоанис Арҳилагос Перес-56 кг: Мурод Аҳмадалиев — Хавьер Ибанес Диас-64 кг: Иқбол Холдоров — Энди Круз Гомес-75 кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопес Кардона-91 кг: Санжар Турсунов — Эрисланди СавонCuba Domadores
Кубаликлар сафида Самарқандга ташриф буюраётган Арлен Лопес Каордона Рио—2016 чемпиони ҳисобланади. Бразилиядаги финалда у Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққанди.Ҳасанбой Дўстматов ва Санжар Турсуновга рақиблик қиладиган боксчилар Риода бронза медали билан кифояланган. Ҳасанбой олтин олгани «Дарё» ўқувчиларига маълум. Санжар Турсуновнинг рақиби қаторида Рустам Тўлаганов ҳам Риода бронзага эга чиққанди.
Мурод Аҳмадалиевга рақиблик қиладиган боксчи Риога ташриф буюрмаган. Унинг вазн тоифасида машҳур Робейси Рамирес қитъа чемпионлигини қўлга киритганди.
Шунингдек, -64 килограмм вазн тоифасида жанг қиладиган боксчи ҳам Риода кўриниш бермаган. Фазлиддин Ғоибназаровнинг чемпионлиги билан якунига етган вазнда Куба шарафини ҳимоя қилган боксчи ярим финалга ҳам етиб кела олмаганди.
Изоҳ (0)