Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатда 9 май байрами қолиши, аммо у Москва сценарийси бўйича нишонланмаслигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, украиналиклар нацизм устидан қозонилган ғалабанинг тўлақонли иштирокчиларидир.
«У йиллар ҳақидаги аччиқ хотиралар бизни тарк этмайди, авлоддан авлодга авайлаб етказилади. Бу байрам бор ва бўлади, лекин биз ортиқ уни Москва сценарийси бўйича нишонламаймиз», — деди Порошенко.
Шунингдек, Украина президенти Иккинчи жаҳон уруши бутун сайёра миқёсида бўлганини, Совет Иттифоқининг барча халқлари бирга жанг қилганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)