Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Индонезия пойтахти губернатори Басук Чахай Пурнама 2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Жакарта суди ҳукми айблов томони сўраганидан ҳам кескинроқ бўлди — прокурор губернатор учун бир йиллик қамоқ жазоси сўраганди.

Басук Чахай Пурнама диндорлар нафсониятига тегишда айбланди. Ўтган йил сентябрида келиб чиқиши хитойлик бўлган ва насроний динига мансуб губернатор мусулмонлар учун ҳақоратли бўлган фикрларни билдирган видео тарқалганди.

Кейинчалик у айтган сўзлари учун узр сўради, бироқ полиция суриштирувни бошлаб юборганди.

Жакартада юз минглаб киши тўпланган бир неча митинглар бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари губернатор зудлик билан истеъфога чиқарилиши ва текширув ўтказилишини талаб қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?