Жанубий Судан бош вазири Табан Дэнг Гайнинг кортежига жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Пойтахт Жуба шаҳрини Бор шаҳри билан боғловчи йўлдан кетаётган бош вазир кортежига қуролланган шахслар ҳужум қилди.
Ҳужум вақтида бош вазирнинг уч нафар ҳимоячиси жароҳатланди.
Дэнг Гайнинг ўзига зиён етмади.
Изоҳ (0)