Исроил ТИВ Туркиянинг мамлакатдаги элчиси Камол Окемни чақириб, Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Исроил ҳақидаги сўзлари юзасидан тушунтириш сўради. Бу ҳақда, The Jerusalem Post нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ Эрдўғон мусулмонларни Қуддусдаги Ибодатхона тоғида жойлашган ал-Ақсо масжидига имкон қадар кўпроқ боришга чақирган эди, негаки, унинг фикрича, Қуддус айни кунларда Исроил томонидан босиб олингандир.
«Ўз мамлакатида тизимли тарзда инсон ҳуқуқларини бузаётганлар минтақадаги ягона демократияга ақл ўргатмаслиги лозим», — деди Исроил ТИВ вакили Эммануэль Начсон.
Изоҳ (0)