Франциянинг амалдаги президенти Франсуа Олланд 14 май куни раҳбарлик ваколатини президент сайловида ғалаба қозонган Эммануэль Макронга топширади. Бу ҳақда, FranceInfo нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Олланд бўлажак президентга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
«Мен ўз фаолиятим билан Макронга йўл кўрсатганимни, у шу йўлдан давом этиши мумкинлигидан ғурурланаман», — таъкидлади сиёсатчи.
Олланднинг мандати 14 май тунида тугайди.
Изоҳ (0)