Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Латвия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, уруш юзага келса, республика ҳарбий тайёргарликка эга 17,5 минг нафар ходимга суяниши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Sputnik International

Фото: Sputnik International

Латвиянинг мудофаа концепциясига мувофиқ республиканинг Миллий қуролли кучлари ҳарбий тайёргарликка эга 17,5 минг ходим, шу жумладан, профессионал хизматда бўлиб турган 6,5 минг ҳарбий ходим, 8000 нафар халқ кўнгиллилари ва 3000 нафар захирадаги ҳарбий ходимдан иборат.

Бундан ташқари, Миллий қуролли кучларда ҳам Латвия, ҳам хорижда истиқомат қилувчи 7655 нафар ҳарбий ҳам бор.

Латвия келаси йил захирадаги 3000 нафар ҳарбийни Миллий қуролли кучларнинг маълум бир бўлинмасига бириктириш ва уларни ўқитиш вазифасини белгилаб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рига портига Канада қуролли кучларининг техникаси ва анжомлари етиб келгани хабар қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда