Линдтроп аэродромида 45 ёшли даниялик скайдайвер ҳимоя кабелида ўралиб қолиб, парашют билан 2500 метр баландликда парвоз қилаётган самолётдан сакради, деб хабар бермоқда TJournal.
Скайдайвер кабелга ўралашгани боис самолётга илиниб қолди.
Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига кўра, қутқарув операцияси скайдайвернинг инструктори учувчи ва ер усти хизмати билан радиоалоқага чиқиши билан ташкиллаштирилган.
37 йиллик тажрибага эга самолёт учувчиси Лейф Йоханнсен содир бўлган воқеа ҳақида у билан боғланилмагунига қадар билмаганини маълум қилди.
Аввалига самолёт 500 метргача пасайди. Бироқ кейин учувчи скайдайвер кабелдан озод бўлиб, парашют ишлата олиши мумкин бўлиб қолишини ўйлаб, самолётни минг метр баландликка кўтарди. Шундан сўнг самолёт тезкор ёрдам вертолёти ҳамроҳлигида доира бўйлаб ҳаракатларни амалга ошира бошлади. Бунда учувчи скайдайвернинг қўнишга тайёр эканлигини билдиришини кутди. Бу тахминан бир соат вақтни олди.
Самолёт қўнгач, тўхтагунига қадар скайдайверни 200 метр масофагача судраб кетди. Шунга қарамай, скайдайвер деярли ҳеч қандай жароҳат олмади.
Изоҳ (0)