Тошкент мезбонлик қилган бокс бўйича Осиё чемпионатида 10 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этганди. Уларнинг барчаси Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Чорак финалда рингга чиққан боксчилардан 9 нафари зафар қучиб, ярим финал ва мундиал чиптасини қўлга киритган, кейинчалик уларнинг барчаси ҳал қилувчи финалда рингга чиқиш вазифасини уддалай олганди.
Ярим финал йўлида фақатгина Санжар Турсунов мағлуб бўлди. Шунга қарамай, у ўз вазн тоифасида мусобақадаги иштирокини давом эттирди ва ҳал қилувчи плей-офф жангида эронлик рақибини таслим қилди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг барча боксчилари Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди. Бунга қадар тўрт нафар чарм қўлқоп устаси олтин медални қўлга киритган бўлса, бугун — 7 май куни қолган беш боксчи финалда жанг қилади.
Изоҳ (0)