Дравей шаҳрида 89 ёшли француз бюллетенни сайлов қутисига солган заҳоти инфаркт оқибатида вафот этди. Бу ҳақда 7 май, якшанба куни Le Parisien нашри хабар берди.
Эркак Париждан 25 километр жанубдаги Дравей шаҳрида жойлашган сайлов участкасига ўғли билан келди. Фуқаролик бурчини бажариб бўлиши билан у ҳушини йўқотди ва бироздан сўнг вафот этди. Кейинроқ маълум бўлишича, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.
Ҳозирги пайтда сайлов участкаси ёпилган.
7 май, якшанба куни Францияда давлат раҳбари сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтмоқда.