Германия канцлери Ангела Меркель террорга қарши курашнинг энг яхши воситаси минтақавий ўйинчиларни жалб қилган ҳолда коалициялар тузиш эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Агар Сурияни ва исломий террорга қарши курашни оладиган бўлсак, мен ўз ичига минтақавий кучларни, хусусан, Форс кўрфази мамлакатларини олувчи коалициялар тузилишини тўғри ечим деб баҳолайман», — деди у.
Меркель НАТО ёлғиз ҳаракат қилмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтди.
«Бундай минтақавий коалицияларнинг тузилишини, умуман олганда, террорга энг яхши жавоб деб биламан», — деб сўзига хулоса ясади сиёсатчи.
Изоҳ (0)