Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май, шанба куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Миробод туманларида бўлади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти 5 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди.
Бироқ, UzNews’нинг ҳукуматдаги манбалари тақдим этган ахборотга кўра, мазкур ташриф 6 май, шанба кунига қолдирилган.
Бундан ташқари, шу куни Президент шаҳарнинг бошқа бир тумани — Мирободда ҳам бўлиб, ҳудуддаги ҳолат билан танишади.