Британия ОАВлари бир неча марта Елизавета II вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқатган. Бироқ қиролича унинг ўлими ҳақидаги хабарлар ёлғон эканлигини қайта-қайта исботлади. Унинг узоқ умр кўриш сири овқатланиш режими ва менюсига ҳам боғлиқ эканлиги шубҳасиз, деб ёзади «Вести.ru».
Metro нашрининг маълум қилишича, қиролича менюси ҳафтасига икки марта алмаштирилади ва бу учун унинг шахсий бош ошпази Марк Флэнаган жавоб беради.
Британия қироличаси одатда ёрмалар ва заранг шарбатли йогурт билан нонушта қилади. Баъзан эса у кунни тост ва мармелад билан бошлайди. Таом билан биргаликда Ҳазрати Олияларига ҳазратларига шакарсиз сутли чой тортилади.
Қиролича ёлғиз тушлик қилишни хуш кўради. Елизавета II нинг собиқ бош ошпази Даррен Макгрейдининг сўзларига қараганда, у таркибида крахмал бўлган маҳсулотлар макарон, картошка ва гуручни ҳеч қачон истеъмол қилмайди.
Тухум қиролича менюсидаги энг асосий маҳсулотлардан биридир. У, шунингдек, нон истеъмол қилмасликка интилади ва бодринг ва дудланган лососдан тайёрланган салатни хуш кўради. Елизавета II десертга одатда бисквитли пирожное ёки унга болалигини эслатувчи бир нечта ёғ ва жем сурилган кичик бутербродлар истеъмол қилади.
Қиролича кечки овқатга мол гўшти, лосось, тустовуқ ёки буғу лаҳм гўштини буюртма қилади. Елизавета II баъзан ухлаш олдидан бироз алкоголь ичади.