Американинг Johnson & Johnson компанияси унинг талькли маҳсулотини ишлатгандан сўнг саратонга чалиниб қолган Виржиния штати фуқаросига товон пули сифатида 110 миллион доллар тўлайди, деб ёзади «ТАСС».
Тегишли ҳукмни Американинг Сент-Луис (Миссури штати) шаҳри суди чиқарди. Аёлнинг таъкидлашича, у Johnson & Johnson компаниясининг талькли присипкасидан қирқ йил давомида ҳар куни фойдаланган. 2012 йилда унда тухумдонлар саратони аниқланган, саратон кейинроқ жигарга тарқалган. Айни пайтда аёл кимёвий даволаш курсидан ўтмоқда.
Johnson & Johnson компаниясининг жавоб баёнотида компания аёлга ҳамдардлик билдирди, аммо суд қароридан норози бўлиб шикоят аризаси беришини маълум қилди. Улар ўз маҳсулоти хавфсиз эканлигини таъкидлаб туриб олди.