HBO телеканали «Тахтлар ўйини» сериалининг спин-оффлари устида иш бошлаш мақсадида тўрт сценарийнавис билан келишув имзоланганини эълон қилди. Бу ҳақда, Variety нашрига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Ушбу лойиҳалар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай тафсилотлар маълум эмас. Айтилишича, телеканал Жорж Мартин оламининг турли даврларидан фойдаланади.
Телеканал раиси сценарийнависларга керагича вақт беришини ва сценарийлар тайёр бўлганидан сўнг лойиҳаларга баҳо беришини билдирди.
Лойиҳалар устида Макс Боренштейн (2014 йилги «Годзилла», «Конг: Бош чаноғи ороли»), Жейн Голдман (Kingsman ва «Икс одамлар» серияси фильмлари), Карли Рэй («Ақлдан озганлар») ва Брайан Хелгеленд («Лос-Анжелес сирлари», «Рицарь тарихи», «Афсона») ишлайди.