Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таниқли режиссёр Дэвид Линч кинодан бутунлай кетганини маълум қилди. Бу ҳақда у Sydney Morning Herald нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «Газета.ru».

Дэвид Линч. Фото: Sydney Morning Herald

Дэвид Линч. Фото: Sydney Morning Herald

Линчнинг охирги тўлиқ метражли фильми 2006 йили чиққан «Ички империя» картинасидир. Режиссёр бу унинг охирги иши эканлигини таъкидламоқда.

«Кўп нарса ўзгарди. Шу қадар кўп фильмлар, гарчи улар орасида буюклари бўлса ҳам, прокатда ёмон натижа қайд қилди. Натижада прокатда муваффақият қозонган фильмлар мен шуғулланишни истаган ишларим бўлмади», — маълум қилди Линч.

Айни пайтда, у телевидениедаги ишини давом эттиради. Шу йилнинг май ойида «Твин Пикс» сериалининг давоми чиқади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик