Профессионал боксда 9 та жанг ўтказиб, 9 та нокаутли ғалабани қўлга киритган Шоҳжаҳон Эргашев 13 май куни рингга чиқади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Аввалроқ Эргашевнинг америкалик боксчига қарши жанги 30 апрелда ўтиши маълум қилинганди. Бироқ бу жанг номаълум сабабларга қадар майнинг ўртасига қолдирилган.
Айни вақтда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув-машғулот базасида бўлажак жангга тайёргарлик кўрмоқда. Тўқнашув Россиянинг Сочи шаҳрида ўтади ва у бокс кечасининг асосий жанги мақомида бўлади.
Изоҳ (0)