Эрон шимолидаги Гулистон вилоятидаги «Зимистон юрт» кўмир конида портлаш юз берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 30 га яқин одамга жароҳат етди. 1,8 минг чуқурликда ўнлаб кончилар қамалиб қолган.
Портлаш кундуз куни юз берганлиги таъкидланмоқда, унинг юзага келиш сабаблари ҳозирча номаълум.
Воқеа жойида катта кўламдаги қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)