Америкалик мусиқачи, Hampton Grease Band гуруҳи асосчиси Брюс Хэмптон 70 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган концерт дастури вақтида вафот этди. Бу ҳақда NME хабар бермоқда.
Брюс Хэмптоннинг туғилган кунига бағишланган концерт тадбири 2 май куни Атланта шаҳри (Жоржия штати)даги Fox театрида бўлиб ўтаётганди. Артист 13 ёшли гитарачи Брендон Недерауэрнинг яккахон чиқиши вақтида саҳнада йиқилди.
Саҳнадаги бошқа мусиқачилар Брюс Хэмптоннинг йиқилиши шоунинг бир қисми деб ўйлаб, ижрони давом эттираверди. Кейинроқ эса Хэмптон шифохонага етказилди ва ўша ерда унинг жони узилди. Ўлим сабаби маълум қилинмаяпти.
Концерт иштирокчилари орасида актёр ва мусиқаси Билли Боб Торнтон, R.E.M. гуруҳи гитарачиси Питер Бак, Phish гуруҳининг барабанчиси Жон Фишман ва бошқалар бор эди.
Изоҳ (0)