Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент йўлларида автоматик қайд этиш камералари аниқлаган қоидабузарликлар учун жарималар мавжудлигини текширишга қаратилган сайтни ишга туширди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Yoshlar.com»

Фото: «Yoshlar.com»

Сайтда рўйхатдан ўтиш учун мобил телефон рақамини кўрсатиш (ҳозирча фақат UMS абонентлари учун ишлайди) ҳамда SMS-хабарномада келган кодни киритиб, пароль ўйлаб топиш лозим.

Шахсий кабинетда иккитагача автомобилни кўрсатиб, уларнинг жарималарини кузатиб бориш мумкин. Бунинг учун машинанинг давлат рақами ва техпаспорт рақами зарур.

Агар жарималар бўлса, кабинетда жарима солиниши ҳақидаги қарор рақами, қоидабузарлик санаси ва жойи, қоидабузарлик тури, жарима суммаси, қоидабузарликнинг мақоми ва унинг ёпилиш санаси (жарима тўланганидан сўнг) кўрсатилади. Қарор нусхасини кўчириб олиш мумкин.

Сервис ИИВ ва унинг бўлинмалари учун қатор автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий қилган Technologies ASBT компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу компания муқаддам Oberthur Technologies ва Thales билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биометрик паспортлар жорий этилишида иштирок этганди.

Шунингдек, UMS абонентлари жарималарни 8860 қисқа рақамига «{автомобиль давлат рақами} пробел {техпаспорт серияси ва рақами}» кўринишидаги SMS-хабар (масалан: 01R999XY AAC5447770) SMS хабар юбориб ҳам текшириши мумкин. Ҳар бир кириш SMS хабарининг нархи — 5 цент.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди