Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Японияда дизайнер Кен Киёюки Окуяманинг лойиҳаси бўлмиш ўзига хос поезд илк рейсини амалга оширди. Дизайнер Ferrari Enzo, Maserati Quattroporte ва бошқа автомобиллар устида ишлаган, деб эслатади TJournal.

Фото: AFP / Getty Images

Фото: AFP / Getty Images

Япониянинг East Japan Railway темир йўл компанияси Shiki-Shima люкс поездини ишга туширди. У ўнта вагондан иборат бўлиб, шулардан олтитасида икки қаватли, ҳожатхона ва ювиниш хоналарига эга люкс-купелар жойлашган. Йўловчилар учун ажойиб таомлар ва жонли мусиқага эга ресторан, манзарали деразаларга эга иккита дам олиш зонаси ва бар кўзда тутилган.

Фото: AFP / Getty Images

Фото: AFP / Getty Images

Фото: AFP / Getty Images

Фото: AFP / Getty Images

Фото: AFP / Getty Images

Фото: AFP / Getty Images

Фото: Jr East

Фото: Jr East

Токио — Хоккайдо ороли йўналишидаги биринчи рейс 1 май куни амалга оширилди. Саёҳат давомида поезд бир неча марта тўхтайди.

Поезд учун чипаталар нархи — 4,4–10 минг доллар. Бу нарх ичига йўлкира ва овқат киритилган. Саёҳат давомийлиги рейсга қараб 2–4 кунни ташкил этади. Чипталар қимматлигига қарамай, чипталар бир йил олдинига буюртма қилиб бўлинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди