2 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокуратураси бюджет маблағларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган ўрта умумтаълим мактаби директорига нисбатан жиноий иш очди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Мактаб директори бўлган аёл ўз мансабидан фойдаланган ҳолда 7 миллион сўм миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириб, уларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди.
Мазкур факт юзасидан тегишли модда бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)