Тошкент шаҳридаги иккита болалар боғчасининг мудирлари ота-оналар болаларининг озиқ-овқати учун тўлаган жами 43 миллион сўм миқдордаги пулларни ўзлаштириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Муассасалар раҳбарлари ўз мансабларидан фойдаланган ҳолда ушбу пулларни банкка топшириш ўрнига бюджет маблағларини ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Умумий миқдорда айбдорлар 42990000 сўм пулни ўзлаштирган.
Мазкур фактлар юзасидан тегишли бандлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Изоҳ (0)