Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси раиси республикачи Боб Коркер Дональд Трампнинг iPhone’ини олиб қўйиш керак, АҚШ президентининг Twitter’даги барча хабарлари эса бундан буён Оқ уй ходимлари томонидан текширилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Washington Examiner хабар берди.

Боб Коркер. Фото: Reuters

Боб Коркер. Фото: Reuters

Сенатор АҚШ вице-президенти Майк Пенс билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг шундай баёнотни берди. Учрашувда Коркер ва бошқа республикачи сенаторлар президентнинг Америка ҳукуматини «ёпиш» кераклиги ҳақидаги твити устидан шикоят қилди.

«Бизга Сенатда 60 та овоз керак, аммо улар тўпланмайди», — деб ёзган эди Трамп Twitter’га. «Мамлакатимизда бу тартибсизликни тузатиш учун сентябрда ҳукуматни яхшилаб ‘ёпиб ташлаш’ керак», — дея қўшиб қўйган эди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди