Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ТурСтат таҳлилий агентлиги россиялик туристлар орасида 2017 йил май ойининг биринчи ўн кунлиги бўйича МДҲ ва яқин чет эл мамлакатларига саёҳат қилиш маъқул кўриладиган машҳур шаҳарларни эълон қилди, деб хабар берди «Turstat.com».

Фото: «Anons.uz»

Фото: «Anons.uz»

Рўйхатда МДҲ давлатлари ичидан биринчиликни Минск шаҳри эгаллади.

Маълумотларга кўра, россияликлар туристлар Минск шаҳрига ўртача уч кунга келади ва меҳмонхонада яшаш учун кунига 3,2 минг рубль (56 доллар) сарфлайди.

Тбилисига россиялик туристлар ўртача 4 кунга (суткасига 51 доллар), Олмаотага 4,5—5 кунга (суткасига 61 доллар), Бокуга — 3,5 кунга (58 доллар), Ереванга — 3 кунга (54 доллар), Киевга — 2,5 кунга (52,5 доллар), Тошкентга — 2 кунга (44 доллар) келишади.

Яшаш учун энг арзон шаҳар — Бишкек (1,5 кунга 35 доллар) ва Кишинёв (1,5 кунга 36,8 доллар), энг қиммати — Остона (2 кунга 58,5 доллар) деб топилди.

Россиялик туристлар орасида МДҲ даги энг машҳур 10 та шаҳар:

  1. Минск (Белорусия)
  2. Тбилиси (Грузия)
  3. Олмаота (Қозоғистон)
  4. Боку (Озарбайжон)
  5. Остона (Қозоғистон)
  6. Ереван (Арманистон)
  7. Киев (Украина)
  8. Тошкент (Ўзбекистон)
  9. Бишкек (Қирғизистон)
  10. Кишинёв (Молдова)
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди