Футбол бўйича Россия кубогининг финал учрашуви якуни оммавий муштлашувга айланиб кетди. Унда бир қатор футболчилар иштирок этди.
Ўзбекистонлик Виталий Денисов жанжални «бостиришда»да фаол бўлгани видео лавҳада акс этган.
Қайдномада бош ҳакам ҳар икки клубдан икки нафардан — жами тўрт футболчини майдондан четлатгани акс этган.
Маълумот учун, Россия кубоги финалида Москванинг «Локомотив» клуби Екатеринбургнинг «Урал»и устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)