WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Twitter’даги саҳифасида АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтонни тинчлик шиорларини ниқоб қилган «Ливия қассоби» деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бир скриншотда иккита ёлғон: Ливия қассоби — Ҳиллари Клинтон — ‘Россия WikiLeaks’сини’ #UTinchlikOlibKeladi лавҳаси ёнида ўтириб танқид қилмоқда», — деб ёзди у ва шарҳига Клинтоннинг CNN телеканалига берган интервьюсида суратини илова қилди.
Бир муддат илгари Клинтон хоним CNN’га берган интервьюсида WikiLeaks ва ФҚБ директори Жеймс Комини ўзининг президент сайловидаги мағлубиятида айблади.
Изоҳ (0)