• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

    Ўзбекистон Президентининг 1 майдаги қарори билан «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилмоқда. Ушбу тузилма балиқчилик соҳасини такомиллаштириш билан шуғулланади, деб хабар беради «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Қарорга берилган расмий шарҳда келтирилишича, балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ҳамда табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан самарасиз фойдаланиш балиқчилик тармоғининг энг заиф бўғини ҳисобланади. Натижада сунъий кўлларнинг ҳосилдорлиги бир гектарда 20 центнердан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан анча пастдир. Балиқчилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, интенсив технологияларни кенг жорий этиш ва балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларидан фойдаланиш алоҳида эътиборни талаб қилади.

    Балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, балиқ чавоқларини такрор кўпайтириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўлларнинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, балиқ етиштириш жараёнига илмий асосланган усулларни ва интенсив технологияларни жорий этиш «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади.

    Бундан ташқари, балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш, илмий кадрлар тайёрлаш, илмий ва техник янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилди ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида унинг филиалларини очиш белгиланди.

    Тармоқ лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, шунингдек, маслаҳат, ахборот-таҳлил ва маркетинг хизматлари кўрсатиш йўли билан балиқчиликни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш учун қарорда «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг инвестицион компаниясини ташкил этиш маъқулланди ва унинг улуши янгидан ташкил этилаётган ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятларининг устав фондида камида 51 фоизни ташкил этади.

    Илмий-тадқиқот, селекция ва наслчилик ишларини молиялаштириш, озуқаларнинг замонавий рецептураларини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғига илғор технологияларни жорий этишда кўмаклашиш, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ҳамда тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш мақсадида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасида Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

    «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасини, унинг ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятларини ва уюшма таркибига кирувчи юридик шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 2023 йилнинг 1 январигача уруғ, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадларидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар берилмоқда. Бунда бўшайдиган маблағлар, биринчи навбатда, белгиланган тартибда балиқчилик ташкилотларини иқтисодий қўллаб-қувватлашга, балиқчилик тармоғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

    Мазкур қарор билан, шунингдек, балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, балиқ чавоқлари билан таъминлашга, балиқ етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017–2021 йилларда балиқчилик тармоғини янада комплекс ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Юқори маҳсулдор балиқ турларини иқлимлаштириш ишларини илмий асосда ташкил этиш ҳисобига балиқларнинг Африка лаққаси, тиляпия, форель, Венгрия сазани ва осётр турларини кўпайтириш йўлга қўйилади. Бу, ўз навбатида, ички бозорларга узлуксиз равишда кенг ассортиментдаги арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлайди.

    Шубҳасиз, бу ютуқларга эришиш учун бир қатор кечиктириб бўлмайдиган ва амалий вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш талаб этилади. Улар жумласига Айдар-Арнасой кўллар тизими ва сув омборларидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қафас усулида балиқ етиштиришни кенг жорий этиш, балиқ етиштирувчи ва балиқ овловчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган бир қатор касб-ҳунар коллежларининг ихтисослашувини қайта кўриб чиқиш ва Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш факультетини ташкил этиш, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш ва балиқчилик соҳасида ишлаш учун чет эл мутахассисларини жалб этиш каби масалалар киради.

    02.05.2017, 19:50   Изоҳ (0)   8276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда отаси билан жанжаллашган ўғил унга пичоқ урди

    02.05.2017, 19:18

    «Диёр» телеканали ўрнига «Ўзбекистон 24» информацион телерадиоканали ташкил этилади

    02.05.2017, 19:12

    Ички ишлар вазири: Раҳмат Оқилов Ўзбекистондан чиқиб кетишидан олдин унинг ҳеч қандай ғайриқонуний фаолияти кузатилмаган

    02.05.2017, 18:21

    Ўзбекистонда 8 май дам олиш куни деб эълон қилинди

    02.05.2017, 17:27

    Ички ишлар вазири Деновдаги боғчада ва Фарғонадаги мактабда юз берган ҳолатга муносабат билдирди

    02.05.2017, 17:14

    Маҳаллаларда «Хизмат — беминнат» бепул ўқув курслари ташкил этилади

    02.05.2017, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.