Испания Ла лигасининг 35-турида уч етакчи клубнинг барчаси зафар қучишга муваффақ бўлди.
Ўтган тур ўз майдонида «Вильярреал»га имкониятни бой берган Мадриднинг «Атлетико» клуби бу сафар «Лас-Пальмас» майдонидан йирик ғалаба билан қайтиб келди. Диего Симеоне Кевин Гамейрони асосий таркибга қўйиб адашмагани учрашув якунида аён бўлди.
Пойтахтнинг бошқа бир клуби «Реал» эса ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди. Бунда Марселонинг голи муҳим ўрин тутди.
«Валенсия»га қарши беллашувда Криштиану Роналду пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Дарвозабон Диего Алвес шу кунга қадар Роналду билан тўрт бор дуэлда қолган бўлиб, шуларнинг 3 тасида Криштининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлган.
Ва ниҳоят Каталониянинг «Барселона» клуби дербида йирик ғалабага эришди. Учрашувда Луис Суарес дубл қайд этишга муваффақ бўлди.
Испания Ла лигаси 35-тур ўйинлари 29 апрель, шанба
Изоҳ (0)