Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канада музейларидан биридаги қазилма қолдиқларни ўрганаётган олимлар бошоёқлиларнинг умумий аждодини аниқлади. Янги топилма жағоёқлилар эволюциясидаги бўшлиқни тўлдиришга имкон беради. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Қолдиқларнинг аввал номаълум бўлган турга тегишли эканлигини аниқлаган олимлар уни Tokummia Katalepsis деб номлади.

Жағоёқлилар қадимий вакилининг узунлиги 10 см бўлиб, 50 та эшкаксимон оёғи, иккита тирноғи ва икки қутбли чиғаноғи бўлган. Чиғаноқ атрофида кўзлар жойлашган.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Tokummia Katalepsis қуруқликда ва сувда бирдек ҳаракатлана олган. Ўзининг катта бўлишига қарамасдан, у юмшоқ танали жонзотлар билан озиқланган. Унинг мўрт жағлари қаттиқ ўлжани ейишга имкон бермаган. Топилма Ерда Кембрий даврида, тахминан 500 миллион йил аввал яшаган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади