Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги мамлакат фуқароларини чет элликлар билан ёзишмаларини кузатишни тўхтатади. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

Агентликнинг маълумотига кўра, МХА Америка махсус хизмати томонидан кузатувда бўлган чет эллик шахсларнинг исми тилга олинган хабарларни ҳам текширишни тўхтатади.

АҚШ фуқароларини кузатиш мавзуси 2013 йилда Америка махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден оммавий электрон кузатув дастурини фош қилгач кўтарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Оқ уй Сноуденни афв этишдан бош тортган эди. АҚШ президентининг ички хавфсизлик ва террорчиликка қарши курашиш бўйича маслаҳатчиси Лиза Монако Сноуден ўз қилмишларига жавоб беришдан қочмасдан АҚШга қайтиши кераклигини айтганди. Ҳозирда АҚШ хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Россияда яшамоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади