АҚШнинг Carl Vinson авиаташувчи атом кемаси Япон денгизига кирди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ» нашри.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг зарбдор гуруҳи Корея яриморолига йўл олиши 13 апрель куни маълум бўлган эди.
Бунгача АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Япония ва Жанубий Корея раҳбариятини Дональд Трамп маъмурияти Пхеньянга нисбатан энг қатъий муносабатда бўлишига ишонтириб, КХДР ядровий муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилиши мумкинлигига ишора қилган эди.
24 апрель куни эса Жанубий Корея томони Carl Vinson авиаташувчи кемаси жамоаси билан биргаликда ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказиш истагини билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)