Мьянма шарқида автобуснинг дарага қулаши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган, 20 дан зиёд одам тан жароҳати олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мьявади шаҳри яқинида юз берган ҳодиса вақтида автобус ичида 40 нафар йўловчи бўлгани айтилмоқда.
Полиция тахминига кўра, автобус ҳайдовчиси тормоз ишламай қолгани сабабли бошқарувни йўқотган.
Жабрланувчилар яқин орадаги касалхоналарга етказилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)