Россия ва Тожикистон ҳаво йўллари икки мамлакат ўртасидаги авиаалоқа масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда, Россия транспорт вазирлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Тожикистон ва Россия авиацион маъмурияти бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар натижасида давлатлар ўртасидаги ҳаво алоқаси масаласида келишувга эришди, ўзаро манфаатдор ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди», — дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Шунингдек, икки томон Жуковскийдан Тожикистонга парвозлар учун иккинчи россиялик авиаташувчи белгиланишига рози бўлди.
Изоҳ (0)