Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Усмонов 26 апрелда Хитойнинг туризм ишлари бўйича давлат бошқармаси раиси ўринбосари Ду Цзин билан Пекин шаҳрида учрашди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди
Ду Цзин Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва мазкур ташриф хитойлик соҳа раҳбарлари, туроператорлар учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шу билан бирга, Ду Цзин Хитой туроператорлари учун Ўзбекистонда инфотур ташкил қилиш, Ўзбекистон визасини олиш жараёнларини соддалаштириш, хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳудудида банк карталаридан фойдаланиш учун шароитлар яратиш, хитой тилини билувчи гидларни кўпайтириш ва хитой тилида телеканал очиш, Марказий Осиё мамлакатлари туризм иттифоқини тузиш, Туризмни ривожлантириш қўмитасининг Хитойдаги ваколатхонасини очиш каби бир қатор тадбирларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)