Германия авиация уюшмаси (BDL) 2015 йили Альп тоғларида Germanwings лайнерининг ҳалокатга учрашидан сўнг жорий этилган «кабинада икки киши» қоидасини бекор қилди. Уюшмага мамлакатнинг энг йирик авиакомпаниялари ва аэропортлари киради, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, бу қоидага амал қилиш учун кабина эшигини кўпинча очиқ тутиш талаб этилади, бу эса ичкарига жиноятчилар ва террорчилар кириши хавфини орттиради.
1931 йилдан буён мингдан ортиқ самолётни олиб қочишга уринишлар қайд этилган бўлиб, фақат тўрт марта учувчининг ўзи онгли равишда ҳалокатни келтириб чиқарган; шу ҳодисалардан фақат иккитасида учувчи кабинада ёлғиз бўлган.
Шу билан бирга, BDL учувчиларнинг психологик ва руҳий тайёргарлигини яхшилашга ваъда берди.
Қарор 1 июндан кучга киради. Бу қоидана 1 майдан эътиборан Швейцариянинг Swiss International Air Lines авиакомпанияси ҳам воз кечади. У Германиянинг Lufthansa компаниясига тегишлидир.
Изоҳ (0)