Тошкентлик бир эркакнинг хонадонидан сотиш мақсадида етиштирилаётган ўнта марихуана ўти топилди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида уч нафар киши қўлга олинди. Уларнинг ёнидан 2,92 грамм марихуана топилди.
Бундан ташқари, қўлга олинганлардан бирининг хонадонида марихуана етиштирилаётгани аниқланди.
Мазкур факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)