26 апрель куни Тошкентнинг Radisson Blu меҳмонхонасида Халқаро интеллектуал мулк куни ва «Янги интеллект-2017» энг яхши интеллектуал мулк объекти танловига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
Интеллектуал мулк бутунжаҳон ташкилоти томонидан 2017 йил «Инновациялар ва ҳаёт сифатини яхшилаш» йили деб эълон қилинган.
Интеллектуал мулк агентлиги ихтирочилик ва илмий-техник ижодни рағбатлантириш, янги техникалар, технологиялар ва рақобатбардош маҳсулотлар яратишга кўмак бериш, энг яхши интеллектуал мулкни аниқлаш мақсадида «Янги интеллект-2017» танлови ўтказилиши ҳақида эълон қилди.
Танловни ўтказиш учун Ташкилий қўмита тузилиб, Интеллектуал мулк агентлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Савдо-саноат палатаси, Олий аттестация комиссияси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги мутахассислари қўмита таркибига киритилди.
«Энг яхши кашфиёт», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «ЭҲМ учун яратилган энг яхши дастур ва маълумотлар базаси» йўналишлари бўйича 1—3-ўринларни эгаллаган танлов ғолибларига дипломлар, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)