Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Шоҳимардон маҳалласида яшовчи 92 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Иноят ота Содиқов «Роҳат» автосалонидан Damas автомашинасини сотиб олиб, ўзи ҳайдаб чиқди, деб хабар бермоқда ЎзА.

«Жасорат», «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» юбилей медаллари билан тақдирланган отахон GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомашинани навбатсиз сотиб олиш ва унга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатидан фойдаланди.

Шунингдек, Яшнобод тумани ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, «Нуроний» жамғармаси вакиллари Иноят ота хонадонида бўлиб, Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, Президент номидан икки миллион сўм пул мукофотини топширди.

10 фарзанд, 31 невара, 33 эваранинг ардоғидаги, мудом ҳаракатда бўлиб, маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашувчи Иноят ота ушбу имкониятлардан беҳад мамнунлигини айтиб, миннатдорчилик билдирди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди