Тошкентнинг Шоҳимардон маҳалласида яшовчи 92 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Иноят ота Содиқов «Роҳат» автосалонидан Damas автомашинасини сотиб олиб, ўзи ҳайдаб чиқди, деб хабар бермоқда ЎзА.
«Жасорат», «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» юбилей медаллари билан тақдирланган отахон GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомашинани навбатсиз сотиб олиш ва унга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатидан фойдаланди.
Шунингдек, Яшнобод тумани ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, «Нуроний» жамғармаси вакиллари Иноят ота хонадонида бўлиб, Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, Президент номидан икки миллион сўм пул мукофотини топширди.
10 фарзанд, 31 невара, 33 эваранинг ардоғидаги, мудом ҳаракатда бўлиб, маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашувчи Иноят ота ушбу имкониятлардан беҳад мамнунлигини айтиб, миннатдорчилик билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)