Парижда номаълум шахслар Франция бош вазири Бернар Казнёвнинг квартирасига тушиб, уни тунаб кетди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Манбалардан маълум бўлишича, ҳужжатлари дахлсиз қолган.
«Бош вазир бир неча маротаба унинг уйи олдида доимий қоровул турмаслигини сўраган эди, негаки полициячилар юқори террор хавфи шароитларида шунақасига ҳам етарли даражада сафарбар қилинган деб ҳисоблар эди. Бунинг натижасида унинг квартирасида у бажараётган вазифалар билан боғлиқ ҳеч қандай ҳужжатлар йўқ эди», — маълум қилди Матиньон саройи вакиллари.
Квартирадан айнан нима ўғирланган ҳозирча маълум эмас.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)