Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Калининград шаҳрида «Исломий жиҳод» халқаро террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган 12 нафар шахс орасида экстремистик йўналишдаги жиноят содир этганлиги учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувга берилган гуруҳ етакчиси ҳам борлиги аниқланди. Бу ҳақда, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ахборотига асосланиб, «1news.uz» хабар бермоқда.

Қўлга олинган шахс Калининград вилояти аҳолиси, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидан келган фуқароларни террорчилик ташкилоти сафига оғдириш фаолияти билан шуғулланган.

«Ҳозирда жиноятчи халқаро террорчилик ташкилотининг фаолиятида қариндошларининг иштироки ҳақида кўрсатма бермоқда. Бундан ташқари, гуруҳ етакчисининг Сурия ҳудудидаги ноқонуний қуролли тузилмаларга алоқаси ҳам аниқланиб, текширилмоқда», — дейилади ФХХ ахборотида.

Қўлга олинган 12 шахснинг бари Марказий Осиё респуликаларидан эканлиги айтилмоқда. Яқин вақт ичида улар ўз мамлакатларига топширилади ва террорчилик йўналишида содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортилади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова