АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг MH-60R Sea Hawk вертолёти Тинч океанидаги Гуам ороли яқинида сувга қулаб тушди. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Уч кишидан иборат экипаж қутқарилган. Sеа Hawk вертолёти денгиз базаси ҳужум эскадрильясида қайд этилган ва вақтинчалик Dewey эскадра миноносецига жойлаштирилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Экипаж икки учувчи ва бир нафар ҳарбий хизматчидан иборат эди. Ҳарбий шифокорлар кема бортида экипаж аъзоларини текширмоқда. Ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизматининг таъкидлашича, улар жабрланмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)